Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2–6 октябрь кунлари Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир — «Мираброр Усмонов кубоги-2026» бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Унда 20 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Арманистон ва Россия терма жамоалари иштирок этади.
Тўрт жамоанинг ҳар бири барча рақиблари билан учрашиб, учтадан ўйин ўтказади. Учрашувлар 2, 4 ва 6 октябрь кунларига белгиланган бўлиб, ҳар бир ўйин кунида иккитадан баҳс ўтказилади. Учрашувлар соат 14:00 ва 17:00 да бошланади.
Турнир 2 октябрь, жума куни Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан очилади. Шу куни кечқурун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Арманистон вакилларига қарши майдонга тушади.
4 октябрь, якшанба куни Россия терма жамоаси Арманистон билан ўйнайди, Ўзбекистон футболчилари эса Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Турнир 6 октябрь, сешанба куни якунланади. Кундуз куни Саудия Арабистони ва Арманистон терма жамоалари ўзаро якуний учрашувни ўтказади, кечқурун эса Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан баҳслашади.