Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади

Дилафруз Ниязова · 05.10.2025 · 15:20 · 270 views
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади / Фото: UFF.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича Ўзбекистон U-18 терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциасияси.

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 5 октябрь куни Миллий футбол марказида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги ёшларимиз йиғин доирасида 9, 12 октябрь кунлари ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатининг яна бир мезбони — Озарбайжон ёшлар терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Бош мураббий томонидан йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилди:

Дарвозабонлар: Богдан Одинаев («Бунёдкор»), Алишан Абдутолипов (“Олимпик Мобиуз”), Акбар Машарипов («Хоразм»), Сиротилло Юсуфхонов («Навбаҳор»).

Ҳимоячилар: Шораҳим Шораҳмедов («Бунёдкор»), Муҳаммадали Дилшодбеков («Пахтакор»), Беҳруз Эркинов («Сурхон»), Озод Одилжонов (Андижон ФА), Озод Нажмиддинов («Насаф»), Абдулвосид Солиев (ОКМК), Саддам Аҳмадов («Олимпик»), Беҳруз Каримов («Сурхон»).

Яримҳимоячилар: Азизбек Тўлқинбеков («Бунёдкор»), Диёр Тожиев («Олимпик»), Абдулфайз Бобомуродов («Бунёдкор»), Фазлиддин Омонкелдиев («Сўғдиёна»), Қувончбек Саидалиев («Пахтакор»), Жасур Жумабоев («Локомотив»), Улуғбек Маратов (“Олимпик Мобиуз”), Шоҳжаҳон Абдуманнопов («Шўртан»).

Ҳужумчилар: Даврон Тўлаганов («Пахтакор»), Диёр Тожибоев (“Олимпик Мобиуз”), Қувонч Абраев («Локомотив»), Сирожиддин Жумадуллаев («Локомотив»).