Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида Иордания, Баҳрайн ва КХДР билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида Иордания, Баҳрайн ва КХДР билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида Иордания, Баҳрайн ва КХДР билан ўйнайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОФК Осиё кубоги — AFC Asian Cup Saudi Arabia 2027™ гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди. 10 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси В гуруҳидан жой олди ва Иордания, Баҳрайн ҳамда КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Турнирнинг финал босқичи илк бор Саудия Арабистонида ўтказилади. Осиё кубоги учрашувлари 2027 йил 7 январь куни старт олади, финал эса 5 февраль куни Ар-Риёддаги King Fahd Sports City Stadium стадионида бўлиб ўтади.

Турнир низомига кўра, ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа ҳамда учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши терма жамоа плей-офф босқичига йўл олади. 1/8 финал учрашувлари 22–25 январь кунлари, чорак финаллар 28 ва 29 январь, ярим финаллар эса 1 ва 2 февраль кунлари ўтказилади.

А гуруҳидан Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон ва Фаластин ўрин олган. С гуруҳида Эрон, Сурия, Қирғизистон ва Хитой жамоалари иштирок этади. D гуруҳида Австралия, Тожикистон, Ироқ ва Сингапур терма жамоалари баҳс олиб боради.

E гуруҳида Жанубий Корея, БАА, Вьетнам ҳамда Ливан — Яман ўртасидаги плей-офф ғолиби иштирок этади. F гуруҳидан Япония, Қатар, Таиланд ва Индонезия жой олган.

Тақвимга мувофиқ, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларини Жидда, Эл-Хубар ва Ар-Риёд шаҳарларида ўтказади.

1-тур | 2027 йил 8 январь

Ўзбекистон — Иордания

Стадион: King Abdullah Sports City Stadium, Жидда.

2-тур | 2027 йил 13 январь

КХДР — Ўзбекистон

Стадион: Aramco Stadium, Эл-Хубар.

3-тур | 2027 йил 18 январь

Ўзбекистон — Баҳрайн

Стадион: King Saud University Stadium, Ар-Риёд.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг