Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси ЮНИСEФ вакили билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.02.2025 · 13:00 · 359 views
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси ЮНИСEФ вакили билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси ЮНИСEФ вакили билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Ўзбекистондаги вакили Реҳина Кастижио билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда янги динамика касб этган ЮНИСEФ билан ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Р.Кастижио УНИСEФ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келадиган мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Шунингдек, УНИСEФ соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш соҳаларида муҳим ташаббусларни амалга оширишда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.