Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда ўзбекистонлик фуқаронинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

UzDaily · 31.01.2026 · 19:28 · 257 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда ўзбекистонлик фуқаронинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда ўзбекистонлик фуқаронинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Оммавий ахборот воситаларида Жанубий Кореяда юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси Жанубий Кореянинг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб, воқеа тафсилотларига аниқлик киритмоқда. Билдирилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси дипломатлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганларида ҳалок бўлган шахс 60 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси эканлиги аниқланди.

UzDaily · 👁 257 views · 31.01.2026 · 19:28