Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Озарбайжонга авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.12.2024 · 14:23 · 374 views
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Озарбайжонга авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Озарбайжонга авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат давомида Бахтиёр Саидов Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Актау шаҳрида рўй берган фожеали авиаҳалокат муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.