Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ССПда Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 19.10.2016 · 19:06 · 411 views
Ўзбекистон ССПда Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ССПда Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-октябрь куни Ўзбекистон ССПда директор ўринбосари В.Гучжон раҳбарлигидаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича Шанхай миниципал қўмитаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистондаги фермер хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоғидаги компания вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида томонлар чорвачилик, балиқчилик, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғида банд бўлган хитойлик ва ўзбекистонлик корхоналар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди, ҳамда юқори технологиялар асосидаги иссиқхоналарни яратиш бўйича тажриба алмашишди.