Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида икки кумуш медаль олди

Дилафруз Ниязова · 17.05.2026 · 22:15 · 258 views
Ўзбекистон слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида икки кумуш медаль олди
Ўзбекистон слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида икки кумуш медаль олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Сиань шаҳрида ўтаётган слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси медаллар ҳисобини яна икки кумуш медаль билан бойитди.

Ҳар икки медаль жамоавий баҳсларда қўлга киритилди. Байдаркачилар ўртасидаги К1 дастурида Ж. Темирғалиев, П. Ейгель ва С. Сайдуллаев кумуш медаль соҳибига айланди.

С1 тоифасидаги каноэ баҳсларида эса А. Клевлеев, Ш. Қурбоналиев ва И. Носиржонов иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳар икки дастурда ҳам ўзбекистонлик спортчилар фақат мусобақа мезбонлари — Хитой терма жамоасига имкониятни бой бериб, қитъа чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритди.