Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Сенати ва Корея Парламенти ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily · 17.06.2026 · 17:05 · 20 views
Ўзбекистон Сенати ва Корея Парламенти ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Сенати ва Корея Парламенти ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Маданият, туризм ва спорт қўмитаси раиси, Корея–Ўзбекистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Ким Гё Хон бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, парламент қўмиталари ва парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг ўзаро алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда давлат раҳбарлари ўртасидаги фаол сиёсий мулоқот давлатлараро муносабатларга янги суръат бағишлаган. Шу маънода парламент дипломатияси эришилган келишувларни татбиқ этиш ва янги ташаббусларни илгари суришда муҳим ўрин тутмоқда.

Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ишончли дўсти ва вақт синовидан ўтган яқин ҳамкоридир.

Ким Гё Хон Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг чуқур тарихий илдизларга эга эканини таъкидлаб, мазкур муносабатлар қадимий Буюк Ипак йўли анъаналарига таянишини қайд этди. Бугунги кунда эса Янги Ипак йўли концепцияси, хусусан, Инновацион Ипак йўли стратегияси доирасида икки мамлакатнинг иқтисодий, рақамли ҳамда маданий алоқалари изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида савдо-иқтисодий алоқалар, инвестиция ва инновациялар, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларининг муҳим устунларига айланади, деган якдил фикр билдирилди.

UzDaily · 👁 20 views · 17.06.2026 · 17:05