Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари уч томонлама саммит ўтказади

Беҳзод Ҳожиматов · 26.02.2025 · 00:20 · 334 views
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари уч томонлама саммит ўтказади
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари уч томонлама саммит ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. У 31 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдиль Байсалов Женевадаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг 58-сессияси доирасидаги юқори даражадаги учрашувда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бўлажак саммит минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади. Шунингдек, Байсалов Қирғизистон ва Тожикистон ўз давлат чегарасини тартибга солиш бўйича якуний келишувга эришганини таъкидлаб, буни муҳим дипломатик ютуқ сифатида баҳолади.

«Бу лаҳзани дипломатия ва сиёсий ироданинг тарихий триумфи деб аташ мумкин. Биз энг мураккаб масалалар ҳам конструктив мулоқот, ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида ҳал этилиши мумкинлигини исботладик», — дея таъкидлади Байсалов.