Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Чўлпонота шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Қирғиз Республикасида давлат ташрифb билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирдилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.