Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 05.02.2025 · 11:30 · 351 views
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Ўзбекистон Президенти фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. Сўнг икки давлат етакчилари расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик корпус вакилларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.