Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургга келди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.12.2024 · 12:25 · 426 views
Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургга келди
Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербургга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.

"Пулково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг давлатимиз раҳбари губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.