Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Словенияга келди

Дилафруз Ниязова · 21.05.2025 · 23:30 · 299 views
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Словенияга келди
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Словенияга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага келди.

Самолёт олдида давлатимиз раҳбарини Бош вазир ўринбосари - ташқи ишлар вазири Таня Файон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Йоже Пучник номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси Словения Президенти Наташа Пирц Мусар билан музокаралар ўтказади, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.