Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Покистонга таъзия изҳор этди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.02.2017 · 12:11 · 368 views
Ўзбекистон Президенти Покистонга таъзия изҳор этди
Ўзбекистон Президенти Покистонга таъзия изҳор этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ва дўст Покистон халқига Синд музофотининг Сехван-Шариф шаҳрида содир этилган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказди ҳамда жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишини тилади.