Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

UzDaily · 05.02.2026 · 21:07 · 239 views
Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Исломобод шаҳрида ажратилган қароргоҳда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор кутиб олди.

Шу ерда бўлиб ўтган учрашувда Исҳоқ Дор давлатимиз раҳбарига ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирлар кун тартиби ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Президенти Бош вазир ўринбосарини ушбу давлат ташрифини ташкил этишга қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик муносабатларини янги амалий мазмун билан бойитишига ишонч билдирилди.

UzDaily · 👁 239 views · 05.02.2026 · 21:07