Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Муандаги авиаҳалокат муносабати билан Кореяга ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 29.12.2024 · 13:25 · 361 views
Ўзбекистон Президенти Муандаги авиаҳалокат муносабати билан Кореяга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Муандаги авиаҳалокат муносабати билан Кореяга ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Муанда авиаҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Жанубий Кореянинг вақтинча президенти вазифасини бажарувчи Чҳве Сан Мокка ҳамдардлик мактубини йўллади.

Давлат раҳбари корея халқига, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда жабрланганларга тезроқ шифо топишини тилади.