Иқтисод

Ўзбекистон Президенти “HRL Group” компанияси раиси билан учрашди

Ўзбекистон Президенти “HRL Group” компанияси раиси билан учрашди
Ўзбекистон Президенти “HRL Group” компанияси раиси билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Исломобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “HRL Group” компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашди.

Компаниялар гуруҳи қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи энг йирик корхоналар сирасига киради.

Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Покистондаги мис, олтин ва ўта муҳим минераллар конларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз етакчиси компания раҳбарининг Покистон пойтахтида Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқандда меҳмонхона қуриш ташаббусларини олқишлади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.