Ўзбекистон MOL Group билан ер ости бойликларидан фойдаланишни муҳокама қилди
Ўзбекистон MOL Group билан ер ости бойликларидан фойдаланишни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13 май санасида Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, вазирлик мутасаддилари, MOL Group компанияси ижрочи вице-президенти Адам Мартон бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда мамлакатимиз тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги таҳрирдаги “Ер қаъри тўғрисидаги” қонуннинг аҳамияти, тадбиркорлар ва инвесторларга шаффоф механизмлар асосида истиқболли участкаларнинг таклиф қилинаётгани ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, томонлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳалар ва потенциал ҳамкорлик йўналишларини қўшимча равишда ўрганиш ҳамда мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.