Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Маданият

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари АҚШдаги Ж. Пол Гетти музейи раҳбарияти билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 27.02.2026 · 10:32 · 422 views
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари АҚШдаги Ж. Пол Гетти музейи раҳбарияти билан учрашди
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари АҚШдаги Ж. Пол Гетти музейи раҳбарияти билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 февраль куни Лос-Анжелес шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова "Ж. Паул Геттй" музейи директори Тимоти Поттс билан учрашди.

Суҳбат музей бошқаруви тамойиллари, институционал ривожланишнинг узоқ муддатли стратегияси ҳамда маданий меросни асраш ва талқин этиш масалаларига бағишланган мазмунли фикр алмашув руҳида кечди.

Шундан сўнг Жамғарма делегацияси "Геттй Вилла" мажмуасига ташриф буюриб, тарихий мажмуа ва унинг реставрация лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишди.

Делегация илғор тиклаш методологиялари, коллекцияларни сақлаш амалиёти ҳамда илмий тадқиқотларга таянган меросни муҳофаза қилиш ёндашувларини атрофлича ўрганди.

Дастур «Геттй» марказида давом этди. Бу ерда меҳмонлар мажмуа ҳудуди ва кўргазма маконларини кўздан кечирди.

Ташриф йирик маданий муассасаларнинг аудитория билан ишлаш стратегияси, кураторлик сиёсати ҳамда халқаро мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришдаги масъулияти юзасидан якуний муҳокамалар билан ниҳоясига етди.