Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Жаутиков номидаги 21-Халқаро олимпиадада 19 та медаль қўлга киритди

Беҳзод Ҳожиматов · 22.01.2025 · 14:30 · 395 views
Ўзбекистон Жаутиков номидаги 21-Халқаро олимпиадада 19 та медаль қўлга киритди
Ўзбекистон Жаутиков номидаги 21-Халқаро олимпиадада 19 та медаль қўлга киритди (Сурат: elorda.info)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13-17 январь кунлари Остона шаҳрида математика, физика ва информатика фанлари бўйича Жаутиков номидаги 21-Халқаро олимпиада бўлиб ўтди.

Олимпиадада 20 давлатдан 700 га яқин ўқувчи иштирок этди.

Ўзбекистон миллий жамоаси юксак натижаларни қайд этди: 2 та олтин, 5 та кумуш ва 12 та бронза медали.

«Артел» хусусий мактабининг 11-синф ўқувчиси Асадбек Бобокулов ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Элбек Зоҳиджонов олимпиаданинг олтин медалларини қўлга киритдилар.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълумотига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ўтган йили шу олимпиадада 14 та медаль қўлга киритган.