Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди

Беҳзод Ҳожиматов · 25.01.2025 · 12:00 · 344 views
Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 январь Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Иорданиянинг мамлакатимиздаги Элчиси Демия Зуҳайр Ҳаддод билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда турли даражадаги икки томонлама тадбирларни ўтказиш режалари ҳам муҳокама қилинди.