Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Apollo касалхоналари билан ҳамкорликни муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 31.07.2026 · 08:30 · 22 views
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Apollo касалхоналари билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Apollo касалхоналари билан ҳамкорликни муҳокама қилди / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг етакчи хусусий тиббиёт тармоқларидан бири — Apollo Hospitals Enterprise Limited (AHEL) вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, тиббиёт муассасаларини бошқаришни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш ҳамда мазкур йўналишда илғор халқаро тажрибани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Health Invest холдинг компанияси тизимидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш, операцион бошқарувни такомиллаштириш, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, раҳбар ва мутахассисларнинг бошқарув салоҳиятини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Apollo Hospitals Enterprise Limited (AHEL) Ҳиндистондаги энг йирик хусусий тиббиёт тармоқларидан бири бўлиб, 73 та шифохона, 10 мингдан ортиқ ўрин фондига эга. Компания 25 мамлакатда тиббиёт муассасаларини бошқариш ва консалтинг хизматларини амалга ошириш бўйича катта халқаро тажрибага эга.