Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Остона шаҳрига рейслар сонини оширмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 01.05.2017 · 10:41 · 361 views
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Остона шаҳрига рейслар сонини оширмоқда
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Остона шаҳрига рейслар сонини оширмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 29 апрелидан 28 октябрига қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳрига рейслар сонини оширмоқда.

Авиакомпаниянинг қайд этишича, Тошкент-Остона-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони оширилмоқда.

Эндиликда рейслар ҳафтанинг 6 та кунида муҳташам А320 самолётларида амалга оширилади.