Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон элчиси Япония адлия вазири билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 26.12.2024 · 15:08 · 456 views
Ўзбекистон элчиси Япония адлия вазири билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон элчиси Япония адлия вазири билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов Япония адлия вазири Судзуки Кейсуке билан учрашув ўтказди. Унда адлия соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Томонлар 2019 йилда Президент Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида имзоланган битимларга асосланган ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этишди ва 2024–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурининг аҳамиятини таъкидладилар.

Учрашувда, шунингдек, ўзаро ташрифлар ва Ўзбекистоннинг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонуни принциплари бўйича тушунтириш қўлланмасининг чоп этилиши муваффақиятли ҳамкорлик намунаси сифатида кўрсатилди.