Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Дилафруз Ниязова · 30.08.2025 · 21:37 · 409 views
Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари ниҳоясига етди. Мусобақанинг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.

Қизлар ўртасида +70 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални киритди.

Шу тариқа, мусобақада 5 та олтин ва 2 та бронза медалларини жамғарган дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Дастурга кўра эртага аралаш жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.