Шошилинч
Иқтисод

Ўзбекистон делегацияси Монреалдаги ICAO конференциясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Монреалдаги ICAO конференциясида иштирок этмоқда
Ўзбекистон делегацияси Монреалдаги ICAO конференциясида иштирок этмоқда / Фото: «Ўзавиация» агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси Фуқаро авиацияси агентлиги директори Тоҳир Назаров бошчилигида Канадада Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ICAO) Ҳаво транспорти бўйича еттинчи Жаҳон конференциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Ўзавиация» агентлиги хабар берди.

ATConf/7 конференцияси Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ICAO) Монреалдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Унда авиация маъмуриятлари, халқаро ташкилотлар ва жаҳон авиация соҳасининг етакчи компаниялари вакиллари қатнашмоқда.

Тадбирда асосий эътибор халқаро ҳаво қатновининг келгуси ривожланишини белгилаб берувчи стратегик масалаларга қаратилган.

Шунингдек, 2026 йил 19 ноябрда ICAO Ассамблеясининг навбатдан ташқари сессияси бошланиши режалаштирилган.

Унда ташкилот Кенгаши аъзолари сонини 36 нафардан 40 нафаргача ошириш масаласини кўриб чиқиш мўлжалланган.

Ўзбекистоннинг конференция ва Ассамблея тадбирларида иштироки фуқаро авиацияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, бу иштирок бошқа давлатлар ва ихтисослашган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни назарда тутади.

«Ўзавиация» агентлиги маълумотларига кўра, мазкур тадбирларда иштирок этиш Ўзбекистонга жаҳон ҳаво транспортини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилиш жараёнида ўз манфаатларини илгари суриш имконини беради.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.