Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистон ампутантлар футбол терма жамоаси аъзолари индивидуал мукофотлар билан тақдирландилар

UzDaily · 13.02.2025 · 21:05 · 474 views
Ўзбекистон ампутантлар футбол терма жамоаси аъзолари индивидуал мукофотлар билан тақдирландилар

Ўзбекистон ампутантлар футбол терма жамоаси аъзолари индивидуал мукофотлар билан тақдирландилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Илк бор ўтказилган Осиё чемпионатида ғалаба қозонган Ўзбекистон ампутантлар футбол терма жамоаси аъзолари қуйидаги номинацияларда индивидуал мукофотлар билан тақдирланди.

Турнирнинг финал ўйинида энг яхши ўйинчи деб Кудрат Худойқулов тан олинди. Шунингдек, у чемпионатнинг энг яхши футболчиси унвонига ҳам сазовор бўлди.

Турнирнинг энг яхши тўпурари Абдужамил Шукуров деб топилди. Энг яхши дарвозабон унвони эса Ўзбекистон дарвозабони Кудрат Тўраҳўжаевга берилди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек жамоаси Осиё чемпиони бўлиб, мусобақада иштирок этган барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Бангладешда ўтказилган турнирда муваффақиятли иштирок этди.