Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон 457,2 мингта кондиционер импорт қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 17.02.2025 · 22:10 · 308 views
Ўзбекистон 457,2 мингта кондиционер импорт қилди
Ўзбекистон 457,2 мингта кондиционер импорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил давомида Ўзбекистон 457,2 мингта кондиционер импорт қилган. Бунинг умумий қиймати 104 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

2024 йил мобайнида Ўзбекистонга кондиционер етказиб берган асосий мамлакатлар қуйидагилар бўлди:

Хитой — 443,9 минг дона
Туркия — 5,2 минг дона
Қозоғистон — 3,7 минг дона
Италия — 1,1 минг дона
Шунингдек, мамлакат 943 дона кондиционерни Таиланддан ва 2,4 минг донани бошқа давлатлардан импорт қилган.