Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон 4 783 тонна анор экспорт қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 03.02.2025 · 17:30 · 349 views
Ўзбекистон 4 783 тонна анор экспорт қилди
Ўзбекистон 4 783 тонна анор экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида хорижга қиймати 5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4 783 тонна анор экспорт қилган.

Асосий экспорт йўналишлари қуйидагича бўлди:

Россия – 2 347 тонна,

Тожикистон – 1 056 тонна,

Қозоғистон – 740 тонна.

Қирғизистонга 402 тонна анор етказиб берилган бўлса, қолган 238,3 тонна бошқа давлатларга жўнатилган.