Маданият

Ўзбекистон 1922 йилда ясалган Giorgio Gatti скрипкасини сотиб олди

Ўзбекистон 1922 йилда ясалган Giorgio Gatti скрипкасини сотиб олди
Ўзбекистон 1922 йилда ясалган Giorgio Gatti скрипкасини сотиб олди / Фото: Видеодан кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда шакллантирилаётган миллий профессионал мусиқа чолғу асбоблари фонди учун 1922 йилда ясалган Giorgio Gatti скрипкаси сотиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги хабар берди.

Скрипка Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳомийлик кўмагида академик чолғу ижрочилиги ижодий бирлашмаси ташаббуси билан харид қилинди.

Мусиқа асбоби АҚШнинг Чикаго шаҳридаги Kenneth Warren & Son, LTD дўконидан сотиб олинган.

Ушбу скрипка Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган профессионал чолғу асбоблари фонди таркибидан ўрин олди.

Хабарда мусиқа асбобининг қиймати ва уни кейинчалик мусиқачиларга топшириш тартиби ҳақида бошқа маълумотлар келтирилмаган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.