Спорт

Ўзбек ҳакамлари ЖЧнинг 1/8 финал учрашувини бошқаради

Ўзбек ҳакамлари ЖЧнинг 1/8 финал учрашувини бошқаради
Ўзбек ҳакамлари ЖЧнинг 1/8 финал учрашувини бошқаради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида навбатдаги тайинловни олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.

Парагвай ва Франция терма жамоалари ўртасидаги 1/8 финал учрашувига Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси хизмат қилади. Бош ҳакам ёрдамчилари этиб Андрей Цапенко ва Тимур Ғайнуллин тайинланган.

Учрашув 4 июль куни Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан бошланиш ҳуштаги 5 июль куни соат 02:00 да янграйди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, мазкур ўйин АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар доирасида ўтказилади. Учрашувда юқори лавозимли давлат амалдорлари иштирок этиши кутилмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.