Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Озарбайжон мутахассислари Ўзбекистонда меҳнат миграцияси моделини ўрганмоқда

Дилафруз Ниязова · 30.08.2025 · 19:58 · 346 views
Озарбайжон мутахассислари Ўзбекистонда меҳнат миграцияси моделини ўрганмоқда
Озарбайжон мутахассислари Ўзбекистонда меҳнат миграцияси моделини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Озарбайжон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишчи гуруҳи Ўзбекистонда йўлга қўйилган хавфсиз, қонуний ва ташкилий меҳнат миграцияси тизимидаги тажрибани ўрганиш мақсадида Миграция агентлигига ташриф буюрди.

Учрашувда меҳнат миграциясини бошқариш, чет элда ишлаётган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий  ҳимоясини таъминлаш, хорижий иш берувчилар билан ҳамкорлик механизмлари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунига кўра, томонлар тажриба алмашиш ва доимий мулоқотни йўлга қўйишга келишиб олдилар.