Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

ОТБ ва Ўзбекистон Бошқарувчилар кенгаши йиғилишига тайёргарликни муҳокама қилишди

UzDaily · 17.03.2026 · 18:20 · 196 views
ОТБ ва Ўзбекистон Бошқарувчилар кенгаши йиғилишига тайёргарликни муҳокама қилишди

ОТБ ва Ўзбекистон Бошқарувчилар кенгаши йиғилишига тайёргарликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 март куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Манила (Филиппин) шаҳридаги бош қароргоҳида банк президенти Масато Канда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, ОТБнинг Ўзбекистондан тайинланган Бошқарувчиси ўринбосари Илҳом Норқулов билан учрашди.

Учрашув давомида 2026 йил 3–6 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида ОТБ Директорлар кенгаши учун брифинг ҳам ўтказилди.

Шунингдек, Илҳом Норқулов ОТБ вице-президенти Йингминг Янг, ижрочи директор Донгил Ким ҳамда бош директор Леаҳ Гутиеррез билан учрашди.

UzDaily · 👁 196 views · 17.03.2026 · 18:20