Дунё

Обама Флинт шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Обама Флинт шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилди
Обама Флинт шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- АҚШ Президенти Барак Обама Мичиган штатининг Флинт шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги декретга имзо чекди.

Хорижий ОАВларнинг маълумотига кўра, мазкур декрет салкам 100 минг аҳолиси бор шаҳарга ичимлик суви билан боғлиқ муаммо сабабли федерал ёрдам олиш ҳуқуқини беради.

Флинтга $5 млн. ажратилиши мумкин. Шу билан бирга, Мичиган штати ҳам тахминан $1,25 млн. маблағ ажратиши керак.

Флинт шаҳрида ичимлик суви билан таъминот бўчича муаммолар сув етказиб бериш тизимига киритилган ўзгаришлардан кейин пайдо бўлди.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.