Спорт

ОАВ: «Галатасарой» Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда

ОАВ: «Галатасарой» Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда
ОАВ: «Галатасарой» Аббосбек Файзуллаевнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда / Фото: Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбулнинг «Галатасарой» Москванинг ЦСКА клубида тўп сураётган ўзбек ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Markaj News.

Манбанинг маълумотига кўра, турк клуби 21 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда ва у атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида Файзуллаев 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Футболчининг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнигача мўлжалланган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.