Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

“Ўзвинсаноатхолдинг” январь-сентябрь ойларида 986,141 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди

Беҳзод Ҳожиматов · 01.11.2016 · 19:44 · 388 views
“Ўзвинсаноатхолдинг” январь-сентябрь ойларида 986,141 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди
“Ўзвинсаноатхолдинг” январь-сентябрь ойларида 986,141 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзвинсаноатхолдинг” компанияси корхоналари томонидан 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 986,141 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу эса 2015-йилнинг мазкур даврига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир.

Халқ истеъмоли молларининг чиқарилган ҳажми 746,553 млрд. сўмни ташкил қилди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга кўпдир.

Тармоқ корхоналари томонидан 31,912 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди. 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида “Ўзвинсаноатхолдинг” компанияси корхоналари томонидан 16,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги мева-сабзавотлар экспорт қилинди.