Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзгидромет Ўзбекистон тоғларида қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

Дилафруз Ниязова · 05.12.2025 · 22:42 · 292 views
Ўзгидромет Ўзбекистон тоғларида қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда
Ўзгидромет Ўзбекистон тоғларида қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзгидромет маълумотларига кўра, 6–9 декабрь кунлари мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилaётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли кўчки хавфи юзага келиши мумкин.

Қуйидаги туманларда қор кўчиши хавфи мавжуд:

Тошкент вилоятининг Oхангарoн, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари (Чатқол тоғ тизмаси);

Наманган вилоятининг Поп тумани.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудлардаги аҳоли, туристлар ва тоғларга сафар қилишни режалаштираётган ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларига амал қилиш ва хавфли йўналишлардан сақланиш тавсия этилмоқда.