Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Ўзелтехсаноат» Хитойнинг CFES компанияси билан лойиҳаларни муҳокама қилди

UzDaily таҳририяти · 21.07.2026 · 12:45 · 45 views
«Ўзелтехсаноат» Хитойнинг CFES компанияси билан лойиҳаларни муҳокама қилди

«Ўзелтехсаноат» Хитойнинг CFES компанияси билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг China Electronic Financial Equipment Systems (CFES) компанияси раиси Ҳу Дан бошчилигидаги делегация «Ўзелтехсаноат» уюшмасига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов бошчилигида икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Музокараларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, хусусан, Ўзбекистонда молиявий хизматлар учун ҳисоблаш технологиялари, тўлов автоматлари ҳамда ушбу йўналишдаги замонавий технологик маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

China Electronic Financial Equipment Systems (CFES) — интернет, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳалари учун комплекс юқори технологик ечимларни тақдим этувчи Хитойнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Корхона банкоматлар, нақд пулни қайта ишлаш тизимлари (Cash Recycling System), юқори тезликдаги терминаллар, виртуал кассирлар (VТМ), сунъий интеллект асосидаги ечимлар ва бошқа молиявий ускуналарни ишлаб чиқаради.

Компания маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларида қўлланилиб, 2025 йил якунларига кўра йиллик даромади 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.