Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ёш сузувчилари Осиё чемпионатида медал олди

UzDaily таҳририяти · 21.07.2026 · 15:00 · 44 views
Ўзбекистон ёш сузувчилари Осиё чемпионатида медал олди

Ўзбекистон ёш сузувчилари Осиё чемпионатида олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таиландда турли ёш тоифалари ўртасида сув спорти турлари бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.

18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида Муҳаммадисмоил Раҳмонов олтин медалга сазовор бўлди.

18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида 50 метрга чанқайиб сузиш баҳсларида Паризод Абдукаримова бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу натижалар орқали Ўзбекистон терма жамоаси қитъа чемпионатида қўлга киритган медаллари сонини янада кўпайтирди.