Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Технологиялар

“Ўзелтехсаноат” ва Хитойнинг “Jzetek”компанияси кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 08.01.2025 · 10:26 · 567 views
“Ўзелтехсаноат” ва Хитойнинг “Jzetek”компанияси кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
“Ўзелтехсаноат” ва Хитойнинг “Jzetek”компанияси кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Куни кеча “Ўзелтехсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Фаридун Абдуалимов Хитойнинг йирик “Jzetek” компанияси ижрочи директори Зҳан Юэ ва “Sichuan Technical”коллежи директори Ю Ҳунзҳан билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Jzetek” компанияси ва “Sichuan Technical” коллежи билан кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муқобил энергетика йўналишларида кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, ҳамкорликда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича Хитой тажрибасини Ўзбекистонда жорий қилиш бўйича фикрлар алмашилди.