«Ўзбекнефтгаз» ADCB билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» ADCB билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

«Ўзбекнефтгаз» ADCB билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон нефть ва гази – ОGU 2026” халқаро кўргазма ва анжумани доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти Abu Dhabi Commercial Bank (ADCB) банки вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда компанияда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари, янги инвестиция лойиҳалари ҳамда амалдаги ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар муҳокама қилинди.

Банк вакиллари 2026 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятини молиялаштиришни кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини қайд этишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг