Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR АЗС тармоғини ривожлантиради

Дилафруз Ниязова · 23.08.2026 · 17:25 · 52 views
«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR АЗС тармоғини ривожлантиради
«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR АЗС тармоғини ривожлантиради / Фото: «Ўзбекнефтегаз».

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Озарбайжон Давлат нефть компанияси (SOCAR) Ўзбекистонда замонавий автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) тармоғини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжон минтақалараро ҳамкорлик бўйича IV форуми доирасида имзоланди. Келишув томонларнинг ёқилғи инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлигининг асосий йўналишларини белгилаб беради.

Хусусан, «Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR Ўзбекистонда замонавий АЁҚШлар тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш имкониятларини биргаликда ўрганиш ҳамда баҳолашни режалаштирмоқда. Томонлар объектларни жойлаштириш учун истиқболли ҳудудларни аниқлаш ва тегишли майдонларни баҳолашни ҳам кўзда тутган.

Бундан ташқари, компаниялар эҳтимолий лойиҳаларни амалга ошириш учун мақбул бизнес моделлари ва амалий механизмларни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.

Ҳамкорлик «Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ёқилғи инфратузилмасини ривожлантириш учун янги имкониятларни ўрганишга қаратилган.