Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ватандошимизга уйга қайтишга ёрдам берди

Дилафруз Ниязова · 29.12.2025 · 16:40 · 276 views
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ватандошимизга уйга қайтишга ёрдам берди
Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ватандошимизга уйга қайтишга ёрдам берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонасига Қашқадарёда туғилган Ўзбекистон фуқароси мушкул аҳволга тушиб қолгани сабабли вақтинча ётоқ жой ва ватанга қайтишида ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда мурожаатчидан ариза қабул қилиниб, ётоқ жой билан таъминланган.

Халқаро миграция ташкилоти кўмагида унга авиачипта расмийлаштирилган ҳамда унинг ватанимизга хавфсиз тарзда қайтиши таъминланди.

Ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғидир.

Юртимизнинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва Ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.