Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонга келтириладиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари божхона тўловларидан озод этилди

Беҳзод Ҳожиматов · 01.11.2016 · 19:48 · 403 views
Ўзбекистонга келтириладиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари божхона тўловларидан озод этилди
Ўзбекистонга келтириладиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари божхона тўловларидан озод этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган янги фармойишига кўра, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан келтириладиган юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари 2019-йил 1-июлгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундай мустасно) озод этилади.

Ушбу ҳужжатнинг мақсади республика фермер ва деҳқон хўжаликларини юқори ҳосилли ва тезпишар навли сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари билан тўлиқ таъминлашдан иборат бўлиб, бунда босқичма-босқич олиб борилаётган қишлоқ хўжалик экинларини тақсимлашни оптимизациялашни ҳисобга олиш кўзда тутилган.

Фармойишда 2019-йил 1-июлга қадар республикамизга божхона тўловлари олинмасдан импорт қилинадиган сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар уруғлари рўйхати илова қилинган.