Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда туғилган чақалоқларнинг ярмидан кўпи ўғил болалар

UzDaily · 20.05.2026 · 16:55 · 118 views
Ўзбекистонда туғилган чақалоқларнинг ярмидан кўпи ўғил болалар

Ўзбекистонда туғилган чақалоқларнинг ярмидан кўпи ўғил болалар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда 191 086 нафар тирик туғилган чақалоқ рўйхатга олинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Статистикага кўра, янги туғилган чақалоқларнинг 98,5 минг нафари ўғил болаларни ташкил этган бўлиб, бу умумий туғилишлар сонининг 51,5 фоизига тенг. Қиз болалар сони эса 92,6 минг нафар ёки 48,5 фоизни ташкил қилди.

Туғилишлар яшаш жойи бўйича тақсимланганда, шаҳар ҳудудларида 93,7 мингта туғилиш қайд этилган бўлиб, бу умумий кўрсаткичнинг 49,1 фоизига тенг. Қишлоқ жойларда эса 97,4 мингта ёки 50,9 фоиз туғилиш кузатилган.

Ҳисобот даврида мамлакатда туғилиш коэффициенти ҳар минг аҳолига нисбатан 20,2 промиллени ташкил этди. Бу республикадаги ҳозирги демографик тенденцияларни акс эттиради.

UzDaily · 👁 118 views · 20.05.2026 · 16:55