7
Туризм

Ўзбекистонда Silk Road Tourism Awards мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Ўзбекистонда Silk Road Tourism Awards мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Ўзбекистонда Silk Road Tourism Awards мукофоти ғолиблари эълон қилинди / Фото: Ўзбекистон Туризм қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бериладиган Silk Road Tourism Awards 2026 мукофоти ғолиблари эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм қўмитаси хабар берди.

Тақдирлаш маросими 27 ноябрь куни «Ипак йўлида туризм» номли 31-Тошкент халқаро туристик ярмаркаси доирасида бўлиб ўтди. Ғолиблар тўққизта номинация бўйича аниқланди.

Centrum Air авиакомпанияси туристик логистика соҳасидаги энг фаол транспорт ташкилоти сифатида тақдирланди.

InterContinental Hotel Tashkent халқаро бронлаш платформаларида энг юқори рейтингга эга меҳмонхона деб топилди.

Silk Road Empire Hotel меҳмондўстлик ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги етакчи меҳмонхона номига сазовор бўлди.

Оилавий меҳмон уйлари орасида хорижий сайёҳларни қабул қилиш бўйича энг фаол деб топилган Jahongir Guest House эътироф этилди. Grand Nursultan Guest House эса халқаро бронлаш платформаларидаги энг юқори рейтинги учун мукофотланди.

Санаторийлар номинациясида хорижий сайёҳларни фаол қабул қилгани учун «Матлуботчи» ғолиб деб топилди. «Afsona» ресторани эса «Ўзбекистон таъми — сайёҳлар танлови» мукофотига сазовор бўлди.

Энг фаол ва креатив гид унвони Нуриддин Аҳмедовга берилди.

Йилнинг энг истиқболли туристик манзили сифатида Қорақалпоғистондаги Судочье кўллари тизими эътироф этилди.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, мукофот туризм соҳасидаги ютуқларни эътироф этиш, хизматлар сифатини ошириш ва янги туристик йўналишларни тарғиб қилишга қаратилган.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.