Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга 61 та автомобиль тўғри келади
Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга 61 та автомобиль тўғри келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2025 йилда ҳар 100 та хонадонга ўртача 61 та енгил автомобиль тўғри келди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг хонадонлар бўйича танланма кузатувлари маълумотларида қайд этилган.
Кўрсаткич сўнгги йилларда барқарор ўсишни намоён этмоқда. Жумладан, 2010 йилда ҳар 100 та хонадонга 21 та автомобиль тўғри келган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 42 тани, 2020 йилда эса 49 тани ташкил этган. Шу тариқа, сўнгги ўн беш йил ичида автомобилизация даражаси уч баробардан ортиқ ўсган.
Статистик маълумотлар аҳолининг шахсий транспорт билан таъминланганлик даражаси босқичма-босқич ошиб бораётганини ҳамда енгил автомобилларнинг мамлакат хонадонлари кундалик ҳаракатланишидаги аҳамияти ортиб бораётганини акс эттиради.