Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар контрабандасига уринишнинг олди олинди

UzDaily · 23.05.2026 · 20:20 · 138 views
Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар контрабандасига уринишнинг олди олинди

Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар контрабандасига уринишнинг олди олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хориждан республикамизга ноқонуний олиб келинаётган катта миқдордаги дори воситалари тўхтатиб қолинди.
 
Хусусан, Қозоғистон Республикасидан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1973 й.т. фуқаро бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганда, озиқ-овқат маҳсулотлари орасига 52 турдаги, жами 95369 дона тиббиёт буюмлари ва дори воситалари яширилганлиги маълум бўлди.
 
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ноқонуний юкларни қабул қилиб олган вақтида Тошкент туманида яшовчи, 1986 й.т. шахс ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

UzDaily · 👁 138 views · 23.05.2026 · 20:20