Ўзбекистонда газ ва электр учун 73,7 млрд сўм тўланди

Ўзбекистонда газ ва электр учун 73,7 млрд сўм тўланди

Ўзбекистонда газ ва электр учун 73,7 млрд сўм тўланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда иситиш мавсуми давомида кам таъминланган оилаларга электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун 73,7 млрд сўм миқдорида компенсациялар тўлаб берилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.

Қўллаб-қувватлаш механизми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ҳужжатга кўра, электр энергияси бўйича базавий меъёрдан ортиқ — ойига 150 кВт·соатгача бўлган истеъмол учун, шунингдек, табиий газ бўйича — 250 куб метргача бўлган ҳажм учун харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади. Бунда компенсация базавий тарифлар билан белгиланган меъёрдан ортиқ истеъмол қиймати ўртасидаги фарқни қоплайди.

1,3 млндан ортиқ электр энергияси компенсацияси бўйича аризалар таҳлилига кўра, хонадонларнинг 64,9 фоизи ижтимоий меъёр доирасида 200 кВт·соатгача истеъмол қилади. Яна 19,7 фоизи 200 дан 350 кВт·соатгача оралиқда жойлашган, 15,4 фоизи эса 350 кВт·соатдан ортиқ истеъмол қилади.

Шунингдек, табиий газ истеъмол қилувчи 362,8 минг хонадон маълумотлари алоҳида таҳлил қилинди. Улардан 79,4 фоизи ижтимоий меъёр доирасида 500 куб метргача истеъмол қилади, 14 фоизи 500 дан 700 куб метргача, 6,6 фоизи эса 700 куб метрдан ортиқ истеъмол қилади.

Амалдаги қарорга мувофиқ, компенсация дастури 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг